Ўзбекистон | 11:17 / 13.09.2021
3712
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади - «Ўзгидромет»

Ўтган ҳафта давомида Волгабўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага ва ҳафта охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража илиқ атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даража иссиқдан - ҳафта охирига келиб 32-37 даража иссиққача аста-секин кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид