Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Google’га 177 млн доллар жарима солди
Фото: Reuters
Жанубия Корея антимонопол ташкилоти АҚШнинг Google компаниясини мобил операцион тизимлар ва дастурлар бозоридаги етакчилигини суиистеъмол қилгани учун 207,4 млрд вон (176,8 млн доллар) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Google смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан ўз қурилмаларига Android операцион тизимининг модификация қилинган версияларини ўрнатишни тақиқловчи келишув тузишни талаб қилиб, рақобатчиликка тўсқинлик қилган. Бу эса смартфонлар учун янги операцион тизимларни яратишдаги инновацион фаолиятни юритишга тўсқинлик қилган.
Google’га жаримадан ташқари, камчиликларни тўғрилаш, жумладан смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан келишувларга тегишли ўзгартиришлар киритиш мажбурияти қўйилган. Таъкидланишича, ушбу чоралар “мобил операцион тизимлар ва дастурлар бозоридаги рақобатни тиклашга замин яратишда ёрдам беради”.
Аввалроқ Франция Google’га 500 млн евро жарима солганди. АҚШ компанияси Франция мутасадди идораларининг матбуот контентидан фойдаланиш борасидаги талабини бажармагани учун жазоланган.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026