Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияга мигрантлар учун поездлар ташкиллаштириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари учун поездлар ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси ҳудудида қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва савдо соҳаларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чартер поездларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллиннинг маълум қилинишича, бу масала Россия ҳукумати раиси ўринбосари Татьяна Голикова билан келишилган ва меҳнат мигрантларини чартер поездларда олиб келишнинг аниқ тартиби яқин кунларда тасдиқланади.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49 / 17.07.2026