Ўзбекистон | 13:32 / 16.09.2021
2055
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда гиёҳванд моддалар сотаётган шахслар ушланди

Самарқанд шаҳрида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш тезкор тадбирлари ўтказилган. Уларда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинган. Улардан бири такси ҳайдовчиси бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Қорасув массиви Обод-маскан маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда 1987 йилда туғилган П.С., Б.Б. исмли шахсга целлофан пакетга ўралган гашиш гиёҳванд моддасини сотган вақтда ушланган. Бундан ташқари, П.С. бошқарувидаги «Спарк» такси машинаси кўздан кечирилганда, 0,5 литрли елим идишда чекилган гашиш гиёҳванд моддаси ҳамда битта таёқ борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, 2021 йил 9 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида 1987 йилда туғилган А.В., А.А. исмли шахсга гашиш гиёҳванд моддасини сотган вақтда ушланган.

Бундан ташқари, гумонланувчи А.В.нинг ёнидан яна 4 дона пакетга ўралган гашиш ва гугурт қутисида марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур иккита ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид