Ўзбекистон | 08:30 / 17.09.2021
4208
1 дақиқада ўқилади

Cув омборлари тўғонларида техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади 

Cув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича текширув ва мониторингни ўтказишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

  • I–IV тоифа объектлари ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилади;
  • III–IV тоифа объектлари ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал техник текширувдан ўтказилади;
  • сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади;
  • ҳар бир кучли зилзиладан сўнг (5,0 магнитудали) сув омборлари тўғонларида зудлик билан инструментал техник текширувлар ўтказилади
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид