Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда олтин маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплекси қурилади
Вазирлар Маҳкамаси “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)” инвестиция лойиҳасининг ТИАни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Инвестиция лойиҳасининг қиймати 274 668,9 минг долларни ташкил этади. Объектни 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топшириш йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этиш имконини беради.
Лойиҳани амалга ошириш учун 245 070 минг доллар миқдорида 5 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан хорижий кредитлар жалб қилинади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали.
"Навоий КМК" АЖ қарз олувчи бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун масъул ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
08:41 / 16.07.2026
Жаҳоннинг энг йирик олтин конлари: Ўзбекистон иккинчи ўринда
08:40 / 15.07.2026
Дунёдаги энг йирик олтин ва кумуш захиралари қайси давлатларда?
15:46 / 14.07.2026