Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистлар ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди. Ғолиб - «Муштум» вакили
Жорий йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 30 нафар журналист ва блогерлар ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди.
Kun.uz сайти ҳомийлигида, Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида бўлиб ўтган бу турнир швейцарча услубда, 10+0 вақт тартибида ўтказилди ва 7 тур якунларига кўра ғолиблар аниқланди. Мусобақа регламентига кўра энг юқори балл жамғарган 3 нафар иштирокчилар ғолиб деб топилди.

Шу билан бирга аёл-қизлар орасида ягона иштирокчи, ЎзА мухбири Дилобар Маматова мусобақанинг махсус совринига эга бўлди.
Мусобақадан кейинги суҳбатда журналист-ижодкорларнинг бу турнири қадим тарихга эга эканлиги, унда Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов каби забардаст инсонлар иштирок этганлари ёдга олинди.

Сўнгги йилларда “Маърифат” газетаси шафелигида ўтказиб келинган бу мусобақа келгуси сафар “Ишонч” газетаси ҳомийлигида ўтказилишига келишиб олинди.
Шунингдек, Журналистлар уюшмаси томонидан Марказий Осиё журналистлари ташкилотларига халқаро турнир ўтказиш ташаббуси билан чиқиладиган бўлди.
Мавзуга оид
22:15 / 21.12.2025
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
13:57 / 12.12.2025
Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025: Синдоров финални 4-ўрин билан якунлади
12:25 / 05.12.2025
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнири ғолиби бўлди
15:37 / 27.11.2025