Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш масалалари бўйича «ақл маркази» ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази (“Transparency Uzbekistan”) давлат рўйхатидан ўтказилди. Маълум қилинишича, марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Марказ қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:
- коррупциянинг сабаб ва оқибатлари, у етказаётган зарар, шунингдек, унинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
- коррупция даражаси, давлат ҳокимияти институтларига ишонч даражаси ва коррупцияга қарши чоралар таъсирини баҳолаш бўйича ўрганишлар олиб бориш;
- давлат органлари фаолиятида шаффофлик, ҳаққонийлик ва ҳалолликни таъминлаш бўйича кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлиги аҳволи ҳақида муқобил маърузалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;
- очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасида халқаро стандартларни Ўзбекистонда имплементация қилиш масалалари билан шуғулланиш;
- амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларида ушбу ташкилот “ақл маркази” сифатида фаолиятини олиб боради. Шунингдек, марказ Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотида аккредитациядан ўтиш ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни, улар билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Мавзуга оид
10:28 / 16.07.2026
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026