Жаҳон | 16:12 / 18.09.2021
8427
1 дақиқада ўқилади

Пекин-Париж йўналишида учаётган самолёт бортида носозлик юз берди

Ҳодисадан сўнг самолёт Пекинга қайтган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: Telegram / new_militarycolumnist

Пекиндан Парижга парвоз қилаётган Boeing777 самолёти бортида портлаш юз берди, деб хабар берди РЕН ТВ.

Журналистларнинг маълумот беришича, самолёт Air France авиакомпаниясига тегишли.

Ҳодисадан сўнг самолёт Пекинга қайтган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

The Beijing Daily нашрининг қайд этишича, портлаш салоннинг орқа қисмида содир бўлган.

Авиакомпания ҳодиса бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Мавзуга оид