Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд мамлакатга 250 минг доллар инвестиция қилувчи хорижликларга 10 йиллик виза бермоқчи
Таиланд ҳукумати мамлакатга бадавлат хорижликларни жалб қилиш режасини тақдим қилди. Унга кўра, Таиланддаги кўчмас мулк ёки давлат облигацияларига камида 500 минг доллар инвестиция киритган ва йилига камида 80 минг доллар топиши исботларини келтирган хорижликлар 10 йиллик виза олиши мумкин бўлади. Пенсионерлар учун ушбу талаблар 2 карра енгилроқ бўлиб, мос равишда 250 минг долларлик инвестиция ва 40 минг доллардан кўпроқ йиллик даромадни ташкил қилади. Дастур 2022 йилдан амал қила бошлайди ва у дастлаб 5 йилга мўлжалланган, бироқ кейин узайтирилиши мумкин.
Таиланд ҳукуматининг фикрича, янги дастур мамлакатга бадавлат хорижликларни, жумладан пенсионерларни жалб қилиши керак. Бу пандемия сабабли мамлакатга сайёҳлар оқими камайган ҳозирги шароитда айниқса долзарб ҳисобланади. “Биз хорижлик фуқаролар, пенсионерлар ва юқори малакали мутахассислар ушбу имкониятни яхши қабул қилишларига умид қилмоқдамиз. Бироқ ушбу режа ҳукумат кутгандек инвестицияларни келтирадими ёки йўқми, ҳали буни кўриш керак”, деб изоҳ берган янги дастурга Mercer консалтинг компаниясининг Таиланддаги бўлими бошлиғи Юкхай Буньяват.
Мавзуга оид
07:34 / 30.01.2026
Илмга инвестиция: энг тез ўсган мамлакатлар рўйхати
12:07 / 27.01.2026
2025 йилда хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд долларга етди
11:33 / 27.01.2026
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
15:49 / 23.01.2026