12:31 / 18.09.2021
5251

ХТВ айрим мактабларда дарсликлар етишмовчилиги кузатилиши мумкинлигини маълум қилди

Янги ўқув йили бошида айрим ўқувчиларнинг мактабдан мактабга ўтиши, жумладан таълим тилини ўзгартириши натижасида баъзи мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жойлардаги бундай муаммоларни ўша мактаб раҳбарияти ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлими ва бошқармалари ҳудуддаги китоб ортиқча бўлган бошқа мактаблардан китоб етишмаётган мактабларга ўтказиш орқали зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган.  

“Агар мурожаатингиз ижобий ҳал этилмаса ва дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлиги томонидан ишга туширилган махсус телеграм-бот (@uzedudarslik_bot) орқали сиз дарслик билан юзага келган муаммо бўйича аниқ маълумотни юборишингиз мумкин бўлади”, дейилади маълумотда. 

Билдирилишича, вазирлик ҳар бир мурожаатни назоратга олади ва зарур китобни қўшни мактаб, туман ва керак бўлса вилоятдан етказилишини назоратга олади.

Шу билан биргаликда, барча дарсликларнинг электрон версияларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш (https://dr.rtm.uz/barcha-darsliklar/) мумкинлиги маълум қилинган.

Top