Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўловчилар билан ўзини ножўя тутган такси ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилади - ИИББ
Nemolchi.uz интернет манбасида уч нафар аёлга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилган.
2021 йил 17 сентябр куни икки нафар жабрланувчилар – Э.М. ва Т.Ю. Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилишган. Учинчи қиз – М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирган.
Мазкур ҳолат бўйича терговолди текширувлари олиб борилаётгани айтилади.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз ва яқинларингиз ножўя хатти-ҳаракат қилган такси ҳайдовчиларига дуч келсангиз, ички ишлар органларига мурожаат қилинг. Бу нафақат сизга, балки жамиятга ҳам фойда бўлади”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026