Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Туркия билан мулоқот бошлашга тайёрлиги маълум қилинди
Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.
Арманистон Туркия билан юқори даражада мулоқот бошлашга тайёр. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг матбуот котиби Мане Геворкян маълум қилди.
"Арманистон ва Туркия расмий шахслари ўртасида ҳозирча мулоқот бўлмади. Шундай ҳолат юз берса, Арманистон юқори ва олий даражадаги учрашувларга тайёр бўлади", — деди у.
Якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Пашиняннинг учрашув тўғрисидаги таклифини етказганини айтганди.
Умумий чегара бўлишига қарамасдан, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.
2009 йилда икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протоколни имзолаган. 2018 йилда Арманистон ушбу протокол бекор қилинганини билдирган.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026