Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Марказий Осиёда махфий кун тартиби йўқ — Руденко
Андрей Руденконинг сўзларига кўра, Россияда минтақа мамлакатларини “ё Россия билансан, ё Россияга қарши” деган геосиёсий танлов қаршисида қолдириш фикри йўқ.
Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан сиёсати максимал даражада очиқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
«Бизнинг Марказий Осиёдаги сиёсатимиз максимал даражада очиқ. Бизнинг ҳеч қандай махфий кун тартибимиз йўқ. Минтақадаги барча мамлакатлар билан ишонч асосида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатишга интиламиз. Буни уддалаяпмиз деб ўйлайман», — деди Руденко Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда.
Унинг қўшимча қилишича, Россияда бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, минтақа мамлакатларини “ё Россия билансан, ё Россияга қарши”, деган геосиёсий танлов қаршисида қолдириш фикри йўқ.
«Биз учун муҳими, минтақавий хавфсизлик шароитларини яратиш», — деб таъкидлади Руденко.
Тошкентда «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49