Жаҳон | 23:24 / 20.09.2021
2988
1 дақиқада ўқилади

Twitter акциядорлар билан можарони ҳал қилиш учун 810 млн доллар тўлайди

Twitter 2016 йилда компанияга қарши судга даъво аризаси берган бир гуруҳ акциядорлар билан келишувга келди. Компания Twitter ижтимоий тармоғининг баъзи кўрсаткичлари борасида сармоячиларга нотўғри ахборот берганини таъкидлаган акциядорларга 809,5 млн доллар тўлаб беришга рози бўлган.

Шу билан бирга, компания қоидабузарликка йўл қўйганини тан олмаслигини айтган. Twitter пулни йилнинг 4-чорагида тўлаб бермоқчи.       

Даъво аризасида аайтилишича, компания акциядорларга ижтимоий тармоқнинг бир қатор, жумладан икки муҳим кўрсаткичи – бир ойлик фаол фойдаланувчилари сони ва фойдаланувчиларнинг умумий сони ҳақида янглиштирувчи маълумот берган. Даъвочиларнинг фикрича, 2015 йилда компания акциядорлардан ушбу кўрсаткичлар секинлашганини яширган, бу орада эса компания топ-менежерлари, жумладан бош директор Дик Костоло ўз акцияларини сотиб, “юзлаб миллион доллар” фойда олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид