Жаҳон | 21:05 / 21.09.2021
15845
1 дақиқада ўқилади

Бердимуҳамедовнинг комага тушиб қолгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Таъкидланишича, Туркманистон президенти мунтазам равишда тадбирларда иштирок этмоқда.

Фото: РИА Новости

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, у тадбирларда иштирок этмоқда, деб маълум қилди Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси РБКга.

«Қатор ОАВнинг гўёки Туркманистон президентининг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлари мутлақо ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Туркманистон президенти мунтазам равишда тадбирларда иштирок этмоқда. Хусусан, 20 сентябр куни Бердимуҳамедов онлайн форматда вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказди, дея маълум қилган элчихона.

Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситалари Бердимуҳамедов комага тушиб қолгани тўғрисида хабар тарқатганди.

Бердимуҳамедов 64 ёшда, у 2007 йилдан буён Туркманистонга раҳбарлик қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид