Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти коронавирусга қарши эмланмагани сабабли Нью-Йоркдаги ресторанга киритилмади
Бразилия президенти Жаир Болсонару Нью-Йоркда коронавирусга қарши эмланганлик ҳақида маълумотномага эга бўлмагани сабабли ресторанга киритилмади. Шаҳарга БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун келган сиёсатчи шу сабабли кўчада овқатланишига тўғри келган.
Шаҳарда амал қилувчи санитар қоидаларга кўра, умумий овқатланиш жойларига эмланмаганларга кириш тақиқланган.
Шу сабабли анъанавий бразилча таомлар тайёрланувчи ресторан ходимлари Болсонару ва унга ҳамроҳлик қилган делегация учун ресторанга кириш жойида столлар ўрнатиб, унинг атрофини қора пардалар билан тўсиб чиқишган.
“У ташқарида ўтирди, чунки эмланмаганларга кўчада овқатланишга рухсат берилган. Биз у ресторанимизда овқатлана олиши учун барча имкони бор ишни қилдик”, деб айтган ресторан бошқарувчиси Франсиску Каппа.
Унинг таъкидлашича, Бразилия президенти Нью-Йоркдаги қоидаларни бузишни истамагани учун ресторанга киритилишини кўп ҳам қистамаган.
14 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси ўз ишини бошлади. 21-27 сентябрь кунлари унинг олий даражадаги босқичи бўлиб ўтади ва унда тахминан 110 давлат раҳбари, 50дан кўпроқ ҳукумат раҳбари ва 20дан кўпроқ ташқи ишлар вазири иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
15:24 / 22.04.2026