Ўзбекистон | 22:05 / 21.09.2021
2993
2 дақиқада ўқилади

Навоийда президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида брифинглар ўтказилмоқда

21 сентябрь куни Навоийда президентликка ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Илҳом Ражабов иштирокида брифинглар бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги “Каворкинг” марказида Қувондиқ Санақулов иштирокида ўтказилган брифинг “Ишончли вакил ишининг бошланиши, унинг мақсад ва вазифалари” мавзусига бағишланди. ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби Муҳайё Пирнафасовага кўра, ишончли вакил аҳоли билан сайловолди учрашувлар жараёнининг ўзида бир йўла ечилмай қолган муаммолар, йўл қўйилган хатоларни ҳам ўрганиб боришини, шунингдек, аҳолини учрашувларга соҳаларга бўлган ҳолда жалб қилмоқчилигини маълум қилган.

Куннинг иккинчи ярмида Илҳом Ражабов иштирокида ўтказилган брифингда эса ишончли вакилнинг туман ва шаҳарларда ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги, мазкур режа асосида биринчи учрашув Навбаҳор туманида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берилган. Партия ахборот хизматининг маълум қилишича, Илҳом Ражабов сайловчилар савол билан номзоднинг ишончли вакилига мурожаат қилиши, айрим мавҳум саволларга номзод томонидан жавоб қайтарилиши учун жонли мулоқот йўлга қўйилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

Мавзуга оид