Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева: «2020 йилда тадбиркор аёллар сони 172 мингга етди»
Ўзбекистон парламенти делегацияси аъзолари Бишкек шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги делегация “Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти” халқаро бизнес-форумида иштирок этди.
Форумни очар экан, Сенат раиси Танзила Норбоева Қирғизистон ва Ўзбекистон Тадбиркор аёлларининг бундай кенг форматдаги ва икки мамлакат вакиллари делегациялари иштирокидаги мулоқоти илк бор ўтказилаётганини, шунингдек мазкур бизнес-форум хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиб беришини таъкидлади.
— Ўзбекистон Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотида раислик доирасида ҳам минтақавий, ҳам икки томонлама форматларда тадбиркор аёллар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият беради, — деди Танзила Норбоева.
Форум давомида тадбиркор аёллар учун янги имконият ва истиқболлар яратиш, Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодиётнинг муҳим йўналишларида малакаларни мустаҳкамлаш, мамлакат ва минтақавий даражада тадбиркор аёлларни бирлаштириш, иштирокчи мамлакатлар тадбиркорлари тажрибасини намойиш этиш ҳамда ўтказиш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Ўтган беш йилнинг ўзида икки томонлама товар айланмаси деярли ўн баробар ўсди ва 2020 йил якунига кўра 900 млн доллардан ортиқни ташкил этди.
— Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди Танзила Норбоева. — 2020 йилда тадбиркор аёллар сони 172,4 мингга етди. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолият кўрсатмоқда, уларда ҳар йили 30 мингга яқин аёлга тадбиркорлик, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлашиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.
Устав капитали 96 млн АҚШ доллари бўлган янги ташкил этилган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси доирасида тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини имтиёзли кредитлаш дастури ишга туширилди.
Форум Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти доирасида Марказий Осиё ва Афғонистон тадбиркор аёллари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар бажарилишига кўмаклашиши таъкидланди.
Иштирокчиларнинг фикрича, Форум барқарор иқтисодиёт учун энг яхши амалиёт яратишда тадбиркор аёллар ўртасидаги мамлакатлараро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўлади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
15:00 / 03.06.2026