Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Қирғизистонга боради
2021 йил 21 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистон (Бишкек шаҳри)га расмий ташрифи бўлиб ўтади.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Танзила Норбоева ва Қирғизистон Жокоргу Кенеши торағаси Талант Мамитов ўртасида икки томонлама муносабатлар, шу жумладан, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Ташриф доирасида минтақавий иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун барқарор алоқаларни шакллантиришга қаратилган “Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари мулоқоти” халқаро бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Унда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, тадбиркор аёллар ўртасида мамлакатлараро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Делегация аъзолари шунингдек, “Ата-Бейит” ёдгорлик мажмуаси, Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов уй-музейига ташриф буюриши кутиляпти.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
21:06 / 07.07.2026