Ўзбекистон | 22:10 / 22.09.2021
2733
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда бошқарувни йўқотган «Тико» «Нексия-3» билан тўқнашди

Жиззах шаҳридаги кўчалардан бирида ҳаракатланиб кетаётган «Тико» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машинада қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган «Нексия-3»га урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 15 сентябрь куни соат 11:10 лар атрофида Жиззах шаҳридаги Жиззахлик маҳалласи Мирзо Улуғбек кўчасида «Тико» ва «Нексия-3» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шароф Рашидов туманида яшовчи 1989 йилда туғилган ҳайдовчи «Тико» машинаси бошқариб кетаётиб йўлнинг кескин бурилувчи қисмида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шундан сўнг у рўпарадан келаётган Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Нексия-3»га бориб урилган.

Оқибатда, «Тико» машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалига ётқизилган. Шунингдек, ҳар иккала машинага жиддий шикаст етган.

Мавзуга оид