Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонга борган ўзбекистонликларнинг ваъда қилинган иш ҳақи берилмаётгани ҳақида мурожаати тарқалди. Миграция агентлиги ҳолатга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги қурилиш объектларидан бирига ишлаш учун борган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ваъда қилинган ойлик маошлари берилмаётгани ҳақида мурожаати тарқалди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, мазкур фуқаролар 2021 йилнинг май-июнь ойларида “Mutqin Amal Construction” қурилиш компанияси таклифи билан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган.
Бугунги кунга қадар Олмаота шаҳри Науризбай туманидаги қурилиш объектларида (President's Park) меҳнат қилган.
“Компания вакиллари билан суҳбат ўтказилганда, ушбу фуқаролардан 40 нафари сентябрь ойида 12-15 кунлик иш ҳақидан ташқари иш ҳақини олиб, Ўзбекистонга қайтиб келган. Қолган 18 нафари ўз хоҳишига кўра, меҳнат фаолиятини давом эттириш учун компания ихтиёрида қолган ва уларнинг иш ҳақи тўлиқ берилган”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур компанияда 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026