Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги учта туман ҳокимига «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди
Тошкент шаҳридаги учта туман ҳокимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли фармойиши 16 сентябрь куни қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти администрациясининг 2021 йил 16 августдаги 02-РА 1-13401 сонли топшириғига асосан жорий йил биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомовга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Маълумот учун, январь—июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.

2020 йил августида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг 5та тумани ҳокимига ҳайфсан берган. Ўшанда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов, Юнусобод тумани ҳокими Раҳмон Усмонов ва Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов ушбу интизомий жазога тортилган.
Мавзуга оид
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026