Ўзбекистон | 09:34 / 22.09.2021
2696
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади

Бугун, 22 сентябрь куни Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан пойтахтда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, сайр 22 сентябрь куни соат 20:00да Тошкентдаги Махтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади.

Маълум қилинишича, велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.

Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкинлиги айтилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид