16:00 / 23.09.2021
20509
Реклама

Mobiuz Ўзбекистон учун ноёб бўлган Flash SIMни ишга туширди

Фото: Mobiuz

Flash SIM оддий SIM-карта ва 32 ГБ ҳажмли Flash-картани бирлаштиради.

Замонавий мобил қурилмалар турли хил ҳажмдаги ички хотира модуллари билан жиҳозланган. Хусусан, бозорда 16 ГБ дан 512 ГБ гача хотирага эга қурилмаларни кенг учратиш мумкин. Аммо бу ҳажм қанчалик катта бўлмасин, у доимо етарли эмасдек туюлади: фойдаланувчилар кўп суратга тушишади, видео олишади, интернетдан медиа файлларни сақлашади.

Mobiuz Flash SIM ёрдамида смартфон хотирасини янада кенгайтиришнинг оддий ечимини таклиф қилмоқда. Кўринишидан оддий SIM-карта қўйган бўласиз, лекин унинг хотираси 32 ГБни ташкил қилади. Мобил қурилмангизга ташқи хотира карталари тушмаса ва смартфонингиз хотираси камлик қилаётган бўлса, бу ажойиб ечим!

Таққослаш учун: оддий SIM-картада 512 КБ дан ортиқ ички хотира йўқ, бу фақат созламалар, контактлар ва SMS-хабарларни сақлаш учун етарли. Катта файлларни унда сақлаб бўлмайди.

Flash SIMда кенгайтирилган хотира оддий microSD каби ишлайди. Унга барча ҳужжатлар, расмлар, иловаларни ўтказиб қўйиш ва ҳатто уларнинг захира нусхаларини сақлаш мумкин. Ундаги барча маълумотлар шифрланган, яъни маълумотларингиз ишончли сақланади. Яна бир қулайлик – мобил қурилмани ўзгартирганингизда барча файлларни SIM-карта билан бирга янги қурилмага ўрнатиш мумкин.

Хизмат Mobiuz абонентлари – жисмоний шахслар ва корпоратив мижозлар учун амал қилмоқда. У синов тариқасида операторнинг Тошкент ш., А.Темур шоҳкўчаси, 24-уй бўйича марказий офисида тақдим этилмоқда.

Flash SIM ҳақида батафсил маълумот ва нархлар билан www.mobi.uz веб-сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Mobiuz’нинг расмий Telegram-канали @MyMobiuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top