Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида 13 млн долларлик шартномалар имзоланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган “B2B” учрашувлари иккала томон тадбиркорлари учун жуда фойдали бўлди, деб хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.
Қайд этилишича, музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Билдирилишича, шартномалар қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстил маҳсулотларини етказиб бериш каби турли тадбиркорлик соҳаларини қамраб олган.


Хусусан, Ўзбекистоннинг «Ташпулат Строй Инвест» МЧЖ ва Қирғизистоннинг «Sky Industrial Group», «Hyundai Construction», «Lift Sky Elevators» компаниялари ўртасида қурилиш молларини етказиб бериш, Иссиқкўл вилоятида коттежлар ва биноларга лифт ўрнатиш бўйича умумий суммаси 7 млн АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланган.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026