Ўзбекистон | 12:14 / 24.09.2021
9824
1 дақиқада ўқилади

Прокурорларни чиқариб, бинони болалар учун берганман – Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ҳолатни эслади

Шавкат Мирзиёев Самарқандда сайловчилар билан учрашув чоғида вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Самарқанддаги Меҳрибонлик уйларидаги ҳолатни ҳеч ким менчалик яхши билмайди. Ҳоким бўлиб келганимда болалар уйларини бориб кўрганман, шароитларини кўриб юрагим эзилган. Шу кундан бошлаб ишга киришганман.

Самарқанд шаҳрининг Темирйўл тумани прокуратураси жуда чиройли бинода жойлашган экан. Ҳаммасини чиқариб, болаларни олиб келиб жойлаштирдим. Ана ўшанда прокурорларнинг каттаси бўлган валламат билан сан-манга борганмиз. “Сиз ҳоким бўлиб нега прокуратура ишига аралашяпсиз?” деган.

“Мен ҳокимман, халқимиз, болалар учун шундай қилдим. Қўлингдан келганини қилавер” деб жавоб берганман”, – дея амалдаги президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид