«Толибон» ўлим ва бармоқларни кесиш жазоларини қайта жорий этади
Нуриддин Туробийнинг сўзларига кўра, бармоқларни кесиш амалиёти хавфсизликка ижобий таъсир кўрсатади ва «тийиб турувчи» омил вазифасини бажаради.

«Толибон» биринчи ҳукмронлик давридаги каби ўлим жазоси ва бармоқларни кесиш амалиётини яна жорий қилади. Бу ҳақда жазони ижро этиш комиссияси раҳбари Нуриддин Туробий Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтди.
У 1996-2001 йилларда «Толибон» назорати остидаги адлия вазирлигини бошқарган. У ҳаракат исломий жазоларни тиклаш мақсадида эканлигини маълум қилди.
«Стадиондаги қатл учун бизни ҳамма танқид қилганди, аммо биз ҳеч қачон уларнинг қонун ва жазолари ҳақида гапирмаганмиз. Қонунларимиз қандай бўлиши кераклигини бизга ҳеч ким айтмайди. Биз исломга риоя қиламиз ва қонунларимизни Қуръонга асосан ўрнатамиз», — деб таъкидлади Туробий.
Туробийнинг сўзларига кўра, бармоқларни кесиш амалиёти хавфсизликка ижобий таъсир кўрсатади ва «тийиб турувчи» омил вазифасини бажаради.
Қайд этилишича, жазони омма олдида ижро этиш масаласи ҳозирча ҳукумат муҳокамасида.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд уруғ етказиб берди

17:30 / 12.05.2025
Афғонистон бозорида ўзбек ишбилармонлари иштироки кенгаймоқда

12:35 / 25.04.2025