Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда қадимий Хоразм тангалари топилди
Тангалар археологик қазишмалар чоғида викингларга тегишли хазиналар ичидан топилган.
Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти Шоҳрухмирзо Исмоилов Швеция тарихи музейи таркибидаги Қироллик тангалар коллекцияси, викинглар даври ва ўрта аср тангалари бўлими раҳбари Флорант Ауди билан ҳамкорлик ўрнатди.
Ҳамкорлик доирасида Швециянинг турли ҳудудларида ўтказилган археологик қазишмалар чоғида викинглар хазинаси таркибида аниқланган жами 9 та Хоразм тангаларининг юқори тиниқликдаги расмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Тангаларнинг барчаси кумушдан ясалган бўлиб, милодий 811-959 йиллар орасида Хоразмда зарб қилинган ва савдо карвонлари билан шимолий Европа ҳудудларига бориб қолган.
Тангалар сўнгги Африғий ҳукмдорлар ва араб халифаларининг Хоразмдаги ноиблари томонидан зарб қилинган. Ушбу коллекция Хоразмнинг бундан минг йиллар олдин шимолий ҳудудлар билан фаол савдо муносабатлари ўрнатганини исботлайди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
13:41 / 03.12.2025
Россия империяси даврига оид олтин тангаларни сотишга уриниш фош этилди
20:14 / 13.11.2025
АҚШ бир центлик тангаларни зарб қилишни тўхтатди
11:27 / 15.09.2025