Ўзбекистон | 08:05 / 27.09.2021
4738
1 дақиқада ўқилади

27 сентябр куни республика ҳудудига салқин ҳаво тарқалади 

27 сентябрда кундуз куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво тарқалади. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони нисбатан пасаяди ва кундуз куни 23-28 даража иссиқни, шимолда 18-23 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража иссиққача пасаяди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид