Ўзбекистон | 12:34 / 28.09.2021
3033
1 дақиқада ўқилади

Водийда Нефрология маркази филиали ва Эндокринология маркази ташкил этилади

Фарғона вилоятида аҳолига малакали, сифатли ва юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш борасида алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Фарғонада водийда ягона Болалар кардиохирургия маркази ташкил этилиб, туғма юрак нуқсони бор, юқори технологик операцияга муҳтож болаларни  замонавий эндоваскуляр йўл билан хирургик даволаш йўлга қўйилади. Бу борада барча даволаш амалиётлари бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, вилоятда мингдан зиёд беморлар буйрак етишмовчилиги бўйича  назоратда турганини инобатга олиб, Нефрология марказининг филиали ташкил этилади ва буйрак трансплантацияси йўлга қўйилади. Шунингдек, гемодиализ ускуналари 2-3 баробарга кўпайтирилади. 

Бундан ташқари, вилоятда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Эндокринология маркази ташкил этилади. Давлат-хусусий шериклик асосида вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази негизида барча хирургик хизматларни бир жойни ўзида ташкил этувчи замонавий тиббиёт кластери барпо этилади.

Умуман олганда, вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид