Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал бўйича ЖЧ. Португалия Испанияни, Қозоғистон Эронни камбэк билан мағлуб этди ва яримфиналга йўл олди
Литвада ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи яримфинал жуфтлиги ҳам маълум бўлди.
Португалия Испанияга қарши баҳсда икки тўп фарқини йўққа чиқариб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб борди ва унда ғалабани илиб кетди.
Қозоғистон эса Эрон билан ўйинда 0:2 ҳисобини 3:2га айлантира олди.
Шу тариқа яримфиналда 29 сентябрда Бразилия Аргентинага қарши, 30 сентябрь куни Қозоғистон Португалия билан тўқнаш келади.
Футзал. ЖЧ. 1/4 финал. 27 сентябрь
Испания — Португалия 2:4
Голлар: Адолфо (21), Адри (23) — Андре (31), Зики (36), Райя (43, автогол), Варела (48).
Эрон — Қозоғистон 2:3
Голлар: Оладгобад (8), Исмоилпур (15) — Самими (25, автогол), Кнауб (29), Тайнан (39).
Мавзуга оид
20:54 / 10.03.2026
Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
13:50 / 09.02.2025