Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Михаил Саакашвили Тбилисига келган заҳоти қамоққа олиниши айтилди
Ираклий Гарибашвилининг сўзларига кўра, "Саакашвилига сиртдан ҳукм чиқарилган ва у қамалишга лойиқ".
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатга келиши билан ҳибсга олинади, деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили.
"Саакашвили еримизга қадам қўйиши билан ҳибсга олинади ва қамоққа жўнатилади", — деди у Саакашвилининг Грузияга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бераркан.
Унинг қўшимча қилишича, "Саакашвилига сиртдан ҳукм чиқарилган ва у қамалишга лойиқ".
"Бугун давлатимиз кучли ва ҳозир у бошбошдоқлик ва беқарорлик орқали ҳокимият тепасига келган 2003 йил эмас", — деб таъкидлади Гарибашвили.
Аввалроқ ҳозирда Украинада яшаётган Михаил Саакашвили 2 октябрга Тбилисига авиачипта сотиб олганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025