Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда коронавирус бўйича фавқулодда вазият бутунлай бекор қилинади
Ҳозирда мамлакатдаги 47та префектурадан 19тасида фавқулодда вазият режими амал қилмоқда.
Япония бош вазири Ёсихидэ Суга мамлакатда 30 сентябргача амал қиладиган коронавирус бўйича фавқулодда вазият режими бутунлай бекор қилинишини айтди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Ҳозирда мамлакатдаги 47та префектурадан 19тасида фавқулодда вазият режими амал қилмоқда. Яна саккизта префектурада коронавирусга қарши курашиш бўйича кучайтирилган чоралар режими жорий этилган.
Қайд этилишича, барча префектураларда коронавирус юқтириш ҳолатлари ва оғир ҳолатлар сони ҳамда тиббий муассасаларга юкламалар чекловларни бекор қилишга имкон берадиган даражага тушган.
Чекловлар босқичма-босқич олиб ташланиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026