Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёзёвон сув омбори» атрофидаги қум-барханлар ўрнида сув ҳавзалари ташкил қилинади
“Ёзёвон сув омбори” атрофидаги 2 минг гектар ер майдонидаги қум-барханлар ўрнида сув ҳавзалари ташкил қилиниб, балиқ етиштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Ёзёвон ва Боғдод туманларида ҳосилдорликни ошириш ҳисобига, 3 минг гектар паст рентабелли пахта ва ғалла майдонлари чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун берилади.
Бундан ташқари, ҳар бир туманда йилига 2 мингта хонадон учун 200 бошдан парранда тарқатилиб, алоҳида маҳаллалар паррандачиликка ихтисослаштирилади.
“Ёзёвон сув омбори” атрофидаги 2 минг гектар ер майдонидаги қум-барханлар ўрнида сув ҳавзалари ташкил қилиниб, балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
83 минг гектар майдоннинг сув таъминоти ва 84 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 125 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Дастур доирасида Сўх туманида икки босқичли “Қайроқ” насос станциясини қуриш ишлари келгуси йилда якунланади. Натижада, қўшимча 1 минг 700 гектар янги ерлар фойдаланишга киритилади ва бу ерлар ҳам Сўх аҳолисига танлов асосида бўлиб берилади.
Бундан ташқари, келгуси беш йилда сув таъминотини яхшилашга халқаро молия институтларидан 172 миллион доллар жалб қилинади”, деди Шавкат Мирзиёев.