Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокат бўлиш учун икки йиллик юридик стаж талабини бекор қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Депутатлар адвокат бўлиш учун икки йиллик юридик стаж талабини бекор қилувчи ҳамда адвокатга ҳақ тўланадиган бошқа фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси маълум қилмоқда.
28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда адвокатуранинг нуфузини ва жозибадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан адвокатлик фаолиятининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда:
- адвокат мустақиллигига таъсир этмайдиган, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармайдиган ҳақ тўланадиган бошқа фаолият тури билан шуғулланишига бўлган чекловни олиб ташлаш;
- адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш стажига эга бўлиши талабини бекор қилиш;
- адвокатуранинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- адвокатлик тузилмаларини рўйхатга олиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш таомилларини “ягона дарча” тартибида Давлат хизматлари маркази орқали ҳисобга олиш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида Ўзбекистонда адвокатлар етишмаслиги сабабли соҳага ёш кадрларни жалб қилиш мақсадида юридик стажга оид талаб бекор қилинишини билдирганди.
Мавзуга оид
12:18 / 12.10.2018
Адвокат қандай ҳолатларда сўров юборишга ҳақли экани белгиланди
18:44 / 28.09.2018
Адвокат лицензияси учун ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади
15:10 / 27.09.2018
Адвокатлар энди судья бўлади ва нотариус бўлиш талаблари ўзгартирилди
11:42 / 25.08.2018