Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент таълимни ривожлантириш мақсадида хориждан келтириладиган маҳсулотларни божхона тўловидан озод қилиш ҳақида топшириқ берди
Президент Андижон вилоятидаги “Янги авлод” таълим кластерига ташрифида таълим учун келтириладиган ускуналар учун божхона тўловини бекор қилиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Андижондаги сайловолди учрашувлар давомида Андижон шаҳридаги “Янги авлод” таълим кластерига ташриф буюрган президент кластер раҳбариятидан мавжуд муаммолар ҳақида сўради. Маълум бўлишича, кластер учун хориждан келтирилаётган ускуна ва жиҳозларни божхона тизимидан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар сабаб уларни келтириш кечикмоқда.
Давлат раҳбарининг топшириғи билан шу вақтнинг ўзида мазкур таълим муассасаси учун олиб келинган ва божхонада ушлаб турилган махсус ускуналар ўтказиб юборилди.
“Таълим учун келтирилаётган ускуналар, жиҳозлар ва маҳсулотлар божхона тўловидан озод этилади. Бунинг учун алоҳида қонун киритамиз. Бундай турдаги маҳсулотларни хориждан олиб келиш ва республикамизга киритишда муаммолар бўлмаслиги керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, таълим кластери мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва олий таълимни ўзида жамлайдиган янги турдаги таълим муассасаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026