Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини янгилаш бўйича кўрсатма берди
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини бориб кўрди.
Маълум қилинишича, бу шифохона 1975 йилда қуриб битказилган. Кейинчалик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Клиникага йилига ўртача тўқсон мингдан ортиқ мурожаат бўлади. Ўттиз мингдан зиёд бемор стационар тарзда даволанади. Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти талабалари амалий машғулотларини шу ерда ўтказади.
Лекин шифохонада бунинг учун шароитлар етарли эмас. Бинолар эскириб, таъмирталаб бўлиб қолган.

Давлат раҳбари бу ердаги аҳволни кўздан кечирди. Клиникани тўлиқ реконструкция қилиб, унинг негизида водий аҳолиси учун кардиология, нейрохирургия, кўз касалликлари ва урология бўйича мураккаб операциялар ўтказадиган тиббиёт маркази ташкил этишга кўрсатма берди.
Президент шифокорлар билан суҳбатлашди.
«Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш учун, энг аввало, одамларнинг саломатлиги ва яшаш шароитини яхшилашимиз керак. Бу институт ва клиника шу борада катта марказлардан бири бўла олади. Бунинг учун зарур шароитларни яратамиз. Фақат таълим методикасини янгилаш, дунё тиббиётида қўлланилаётган илғор услубларни татбиқ этиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Андижон вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мутасаддиларига аҳолиси кўп Шаҳрихон тумани мисолида тиббий кўрик ўтказиб, касаллик турлари бўйича даволашнинг янги услубларини амалиётга жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026