Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь Россия таркибига кириши ҳақидаги хабарларни “Ғарб уйдирмаси” деб атади
Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь Россия таркибига кириши ҳақидаги хабарни “Ғарб уйдирмаси” деб атади. Лукашенконинг CNN телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, мамлакат “на Россия, на АҚШ ёки на Британия таркибига киради”.
Беларусь президентининг айтишича, икки давлат раҳбарлари унитар давлатдан кўра иттифоқ доирасида янада самаралироқ ишлашларини тушунадиган даражада “ақллилар”. Лукашенко, шунингдек, Россия ва Беларусь Иттифоқдош давлат доирасида ғарбий йўналишда деярли ягона армияни ташкил этганини қўшимча қилган.
“Беларусь АҚШ, Британия ёки Россия таркибига кириши мумкинлигига келсак, бу мутлақ аҳмоқона гап. Бу масала умуман кун тартибида йўқ. Бу жамоавий Ғарбнинг уйдирмаси”, деб айтган Лукашенко.
У Беларусь билан қуролли ихтилоф юз бергудек бўлса, Россия қуролли кучларининг барча ғарбий бўлинмалари Минскни қўллаб-қувватлашини айтган.
“Ихтилоф ҳолатида, биз буни яширмаймиз, Россия қуролли кучларининг бутун ғарбий қисми бизни қўллаб-қувватлайди. Мен сизни қўрқитаётганим йўқ. Мен шунчаки сизга биз доим нима ҳақида гаплашишимизни эслатиб қўймоқчиман”, деб айтган Лукашенко.
Март ойида Лукашенко Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш масаласига бағишланган йиғилишда Беларуснинг Россия таркибига қўшилиши режалаштирилмаётганини айтган. “Беларуслар ўз хонадонида яшайди”, деб айтган ўшанда Беларусь етакчиси.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026