Ўзбекистон | 12:34 / 30.09.2021
9170
1 дақиқада ўқилади

Октябр ойи ҳароратнинг пасайиши билан бошланади - «Ўзгидромет»

Байрам ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари таъсир этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 1-2 октябр кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. 3 октябр куни беқарорлик фақат Фарғона водийси ҳудудларида сақланиб туради, ушбу ҳудудларда жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2-3 октябр кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид