15:01 / 01.10.2021
22117

Чусовитина катта спортга қайтишини эълон қилди

Саккиз карра Олимпиада иштирокчиси ва совриндори Оксана Чусовитина катта спортга қайтишини эълон қилди.

Афсонавий гимнастикачи «инстаграм»даги саҳифасида бу ҳақда маълум қилган.

«2022 йилги Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўришни бошлаганимни барчага маълум қилмоқчиман. Ўзбекистон учун фаолиятимни шунчаки медалсиз якунлай олмайман», - дея ёзган афсонавий спортчи.

Эслатиб ўтамиз, жамоавий баҳсларда 1992 йилги Барселона Олимпиадаси чемпиони бўлган Чусовитина Токио-2020 Олимпиадаси олдидан Япониядаги турнир фаолиятидаги сўнггиси бўлиши ҳақида маълум қилганди. 

25 июль куни Токиода сўнгги чиқишини амалга оширган Чусовитина Олимпиадани 14-ўринда якунлаб, қарсаклар остида спортдаги фаолиятини тугатган эди. 

Маълумот учун, уч карра жаҳон, бир карра Европа, икки карра Осиё Ўйинлари ғолиби бўлган 46 ёшли Чусовитина 8 марта Олимпиадада қатнашган илк спортчи сифатида Гиннес рекордлари китобидан жой олганди.

Top