Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия ва нафақа тўлаш 4 октябрдан бошлаб амалга оширилади - Пенсия жамғармаси
Октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.
Қайд этилишича, октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.
Шунингдек, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.
Мавзуга оид
14:00 / 13.07.2026
Қонунчиликдаги янгилик: Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари энди қандай тўланади?
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
15:21 / 14.02.2026