“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 796-сон қарорига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлашнинг янги механизми жорий этилди. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлиқ, касаллик нафақаси эса 6-кундан бошлаб Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади . 

Давлат ижтимоий суғуртаси нима? 

Давлат ижтимоий суғуртаси — суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталанган шахсларнинг даромадлари йўқолиши олдини олишга қаратилган давлат кафолатлари тизимидир. У мажбурий ва ихтиёрий асосларда амалга оширилади ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш каби суғурта ҳодисалари юз берганда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайди. 

Қуйидагилар мажбурий асосда қамраб олинади: 

  • меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари асосида амалга ошираётган фуқаролар; 

  • фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган (иш бажараётган) фуқаролар; 

  • юридик шахсларнинг раҳбарлари сифатида фаолиятни амалга оширадиган фуқаролар. 

 Ихтиёрий асосда суғурталанадиган шахслар эса қуйидагилар: 

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар; 

  • деҳқон хўжалигида банд бўлган шахслар; 

  • шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари; 

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган ташкилотларда ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 

  • чет элда ёлланиб ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;