Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ фуқаролари 1 октябрдан хорижга чиқиш паспортисиз Буюк Британияга киритилмайди
Қайд этилишича, бундан асосий мақсад, Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиққанидан сўнг сохта паспортларга қарши курашишдир. Британия ИИВнинг маълумот беришича, чегарада энг кўп учрайдиган сохта ҳужжатлар айнан Европа мамлакатлари миллий паспортларидир.
Эндиликда Евроиттифоқ фуқаролари миллий паспортлари билан Буюк Британияга кира олмайди ва чегарада хорижга чиқиш паспортини кўрсатиши шарт бўлади. 1 октябрдан бу борадаги қоидаларга киритилган ўзгаришлар кучга кирди.
Лондон ушбу қарор ҳақида ўтган йили эълон қилганди. Қайд этилишича, бундан асосий мақсад, Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиққанидан сўнг сохта паспортларга қарши курашишдир.
Британия ИИВнинг маълумот беришича, чегарада энг кўп учрайдиган сохта ҳужжатлар айнан Европа мамлакатлари миллий паспортларидир.
Янги қоидалар 30 июнгача махсус ҳужжат олишга улгурган ЕИ, Европа иқтисодий ҳудуди ва Швейцариянинг Буюк Британияда яшовчи фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди. Улар қироллик ҳудудига 2025 йилнинг 31 декабригача миллий паспортлари билан киришлари мумкин.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026