Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия бош вазири «Саакашвили иши» бўйича ҳамкорлик учун Киевга миннатдорлик билдирди
Саакашвили 1 октябр куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Грузияга келганини ва Батумида эканини маълум қилганди. Шу куни кечки пайт Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили сиёсатчининг қўлга олинганини билдирди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик учун Украинага миннатдорлик билдирди.
«Мен Украина томонига миннатдорлик билдирмоқчиман. Охирги вақтда ўртамизда жудаям сермаҳсул ҳамкорлик юзага келди. Мен Грузияда қидирувда бўлган ҳарбий полиция собиқ раҳбари Мегис Кардаванинг экстрадиция қилиниши ҳамда Саакашвили иши билан боғлиқ мисолларни келтиришим мумкин. Булар бизнинг сермаҳсул ҳамкорлигимиздан дарак беради», — деди у.
Гарибашвили яқин вақт ичида Саакашвилининг қўлга олиниши билан боғлиқ барча тафсилотлар эълон қилинишини айтди.
1 октябр куни эрталаб Саакашвили ижтимоий тармоқларда Грузияга келганини ва Батумида эканини маълум қилганди.
Шу куни кечки пайт Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили сиёсатчининг қўлга олинганини билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвили ушлангани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди ва Тбилисидан бунга изоҳ беришни талаб қилди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026