Жаҳон | 20:53 / 02.10.2021
32641
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Валентина Чупикка хорижга чиқиш паспортини берди. У Россияни тарк этди

30 сентябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлаганди.

Валентина Чупик

Москвадаги Шереметьево аэропортида қўлга олинган ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Ереванга учиб кетди. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Александр Ким маълум қилди.

«Ўзбекистон Валентина Чупикка янги хорижга чиқиш паспортини берди. У бир соат аввал Ереванга учиб кетди», – деди Ким.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг келгуси режалари аниқ эмас – унинг вакиллари Украина ҳукуматидан Чупик ва унинг 84 ёшли онаси Любовь Коденцова учун бошпана сўраб мурожаат қилган, аммо ҳозирча жавоб олишмаган.

Чупик 25 сентябр куни Шереметьево аэропортида ушланганди. У 17 сентябрда Россияда қочқин мақомидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга 2051 йилгача Россияга кириш тақиқланган.

30 сентябр куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикни Ўзбекистонга депортация қилишни тақиқлади.

Валентина Чупик мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари ҳисобланади.

У Ўзбекистонни 2006 йилда тарк этган.

Мавзуга оид