Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзодхон Қудратхўжа талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Тошкент ва вилоятлар марказларидаги оилаларга мурожаат қилди
Халқаро пресс-клубнинг 2 октябрь куни олий таълимга бағишланган навбатдаги сессиясида пресс-клуб бошловчиси Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги оилаларга талабаларга турар жой ажратиш борасида мурожаат билан чиқди.
«Биз ёшлигимизда маҳаллаларда кўрардик, баъзи бир оилалар уйини талабаларга берарди. Улар талабалардан арзимаган пул оларди ёки талабалар оиланинг қандайдир ишларига ёрдам бериб туришарди.
Мен бугун тошкентликлар ёки йирик шаҳарлардаги юртдошларимизни талабаларни қўллаб-қувватлашга чақираман. Агар биз бугун уларни қўллаб-қувватласак, эртага Ибн Синолар, Термизийлар чиқади.
Уларни уйингизга олар экансиз, бунинг сизга савоби ҳам кўп. У кимнингдир боласи. Мусофирчилик деймиз, лекин халқимиз, миллатимиз бир-ку. Бизни келажагимиз-ку улар. Балки, шу илмли бола эртага катта одам бўлиб кетар. Бу ҳаммамизни руҳлантириши керак бўлган масала», – дея Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
14:40 / 14.08.2025
Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилган шахс жаримага тортилди
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
15:45 / 27.10.2024