“Иссиқлик электр станциялари” АЖ: Барча ускуналар кузги-қишки мавсумга тайёр ҳолга келтирилди
Хабарингиз бор, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 86 фоизидан зиёди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳиссасига тўғри келади.
Шуни ҳисобга олган ҳолда Акциядорлик жамияти томонидан аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида сифатли электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида биринчи даражали устувор вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Айни пайтга келиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муваффақиятли якунига етказилиб, барча асосий ва ёрдамчи ускуналар мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
- Мавсумга тайёргарлик доирасида жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб ускуналарда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинди, — деб таъкидлайди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов. – Ушбу ишларни амалга оширишга 770,4 млрд сўм маблағ сарфланди, бу билан ўтган йилги амалдаги таъмирлаш фонди (236,7 млрд сўм)га нисбатан 325 фоиз ўсиш суръатлари таъминланди. Таъкидлаш жоизки, кўп йиллардан буён электр станциялар таъмирлаш фонди учун бу каби катта маблағ ажратилмаган эди. Шунинг учун жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш борасида ҳукуматимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлигини қайд этиш керак.
Маълумот ўрнида, жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 7 та энергоблок, 13 та қозонагрегати, 7 та буғ-газ қурилмаси, 2 та турбоагрегат, 1 та газ-турбина қурилмаси ва бошқа бир қатор асосий ва ёрдамчи энергия ускуналарини таъмирлашга эришилди.
2021 йилнинг ўтган 9 ой давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари томонидан 43,4 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу йил бошидан буён режага нисбатан, 105,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,8 фоизга кўп.
Реклама хуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023