08:10 / 05.10.2021
4880

Бугун Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкент вилоятида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундуз куни 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Top