Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда
“Қамчиқ” довонида қор ёға бошлади. ЙҲХББ ҳайдовчиларни довондан ҳаракатланишда эҳтиёт бўлишга чақирди.
ЙҲХББ видеосидан кадр
5 октябр кечқурун “Қамчиқ” довонида қор ёға бошлади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси видеохабар берди.
Бошқарма ҳайдовчилардан довонда йўл намлиги боис кескин тормоз бермасликни сўради. Кескин тормозланиш сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, оқибатда кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз”, – дейилади ЙҲХББ ахборотида.
Маълумот учун, ўтган йили “Қамчиқ” довонида илк қор 18 сентябрда ёғганди.
Аввалроқ синоптиклар Ўзбекистонда октябр ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берган эди.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026